82 ёшли мусулмон аёл 2020 йилнинг энг нуфузли одамлари рўйхатига кирди

82 ёшли мусулмон аёл 2020 йилнинг энг нуфузли одамлари рўйхатига кирди

“Тime” журнали Деҳли шаҳрида яшовчи 82 ёшли ҳиндистонлик мусулмон аёл Билқисни 2020 йилнинг энг нуфузли одамлари қаторига киритди. Кекса аёл Ҳиндистонда мусулмонларни мамлакатда яшаш ҳуқуқидан маҳрум қилиши мумкин бўлган мунозарали фуқароликни ўзгартириш тўғрисидаги қонунга қарши намойишлар пайтида халқнинг овозига айланди.

Мусулмон аёл уч ойдан кўпроқ вақт давомида намойишларда қатнашган. Деҳлидаги норозилик лагерида ўтирганида, у бир қўлида тасбеҳ, иккинчи қўлида эса давлат байроғини ушлаган эди.

"Билкис ўз ватанида яшаш ҳуқуқини ҳимоя қилгани учун панжара ортига ташланган ва бутун мамлакат бўйлаб тинч намойишларга илҳом берган фаоллар ва талаба раҳбарларига умид ҳамда куч бағишлади", деб ёзган ҳинд журналисти Рана Аюб у ҳақида. 

"Мен бу ерда бу мамлакат ва дунё болалари адолат ҳамда тенглик ҳавосидан нафас олишлари учун томирларимда қон оқиб турар экан ўтиравеман", деган кекса аёл журналистга


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!