72 ёшли отахоннинг уйидан 2 килога яқин гиёҳванд восита аниқланди

72 ёшли отахоннинг уйидан 2 килога яқин гиёҳванд восита аниқланди

ДХХ ва Яккабоғ тумани ИИБ ходимлари ҳамкорлигида 31 октябрь куни ўтказилган тезкор тадбирда 72 ёшли У.М. уйида гиёҳвандлик моддаларини қонунга хилоф равишда сақлаб келгани аниқланди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.

Аниқланишича, отахон кейинчалик сотиш мақсадида уйининг ертўласида икки дона 3 литр шиша идишларга ва 4 дона қора рангли полиэтилен пакетларга жойланган 1832,3 грамм марихуана ва икки дона қоғоз бўлакларга ўралган 26,6 грамм каннабис ўсимлигининг уруғларини сақлаган.

72 ёшли отахоннинг уйидан 2 килога яқин гиёҳванд восита аниқланди

Фото: ИИВ Тергов департаменти

Ҳолат юзасидан Яккабоғ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан У.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 25, 273-моддаси 5-қисми (гиёҳвандлик воситаларини кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотишга суиқасд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов жараёнида У.М. жиноят ишида Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми (тақиқланган экинларни етиштириш) ва 25,273-моддаси 5-қисми билан айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилинган ҳамда унга нисбатан гаров эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!