6-синф ўқувчиси қиз икки синфдошини отиб қўйди

6-синф ўқувчиси қиз икки синфдошини отиб қўйди

АҚШнинг Айдахо штати полицияси 11-12 ёшли қиз икки синфдошини отиб қўйгани ҳақида хабар қилди.

6-синфда ўқийдиган қиз Ригбидаги ўрта мактабга тўппонча олиб келган ва ундан ўқ узган. Ўқитувчилардан бири қизнинг қўлидан қуролини олиб, полиция келгунча уни ушлаб туришга муваффақ бўлган. Воқеага нима сабаб бўлгани ҳали аниқ эмас.

“Қиз рюкзакидан тўппонча олиб чиқиб мактаб ичида ва ташқарисида бир неча марта ўқ узган”, – дейди округ шерифи.

Айни пайтда ФҚБ ва маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар воқеани ўрганмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!