25 июнь қандай кун?

25 июнь қандай кун?

Ҳар йили 25 июнда “Денгизчилар куни” ни нишонлаш 2010 йилдан бошланган. БМТ га тегишли ҳалқаро денгизчилар ташкилоти аъзолари Манилада ўтказилган конференциянинг 19 – резолюциясига имзоладилар.

Резолюциянинг натижасида келиб чиқиб “Денгизчилиар куни” касбий байрам сифатида нишонланадиган бўлди. Резолюцияда денгиз касби билан боғлиқ бўлган барча инсонларга зарур деб топилди, чунки ҳалқаро савдо, иқтисод ва фуқаролар жамиятининг ривожланишида денгизчиларнинг ҳиссалари жуда катта. Бу миллионлаб ўзларини уммон хаётига бағишлаган профессионал денгизчиларга тегишлидир.

Бу байрам айниқса савдо сотиқ флотига тегишлидир. Жаҳон савдосининг 80 фоизини савдо флоти денгизчилари орқали амалга оширилади. Хаттоки Америкада Савдо флоти денгизчисига атаб хайкал ҳам ўрнатилган. Бу байрамда нафақат денгизчиларни табриклаш, балки денгиз флотда учраб турадиган муаммолар камчиликлар муҳокама қилинади.

Ҳалқаро даражадаги муаммолардан бири, денгиз қароқчиларининг хужумидир. Қарқчиликка қарши курашнинг ҳалқаро нормалари “Очиқ денгиз тўғрисида”ги Женева конвенциясида (1958) ва БМТ нинг “Денгиз хуқуқи” конвенциясида (1982) колификацияланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!