23 май куни Тошкентнинг 2 ҳудудида "свет" ўчади

23 май куни Тошкентнинг 2 ҳудудида "свет" ўчади

Истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларни олдини олиш ҳамда мавжуд электр қурилмаларида таъмирлаш ишларини олиб бориш мақсадида бугун, 23 май куни қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади:

Миробод тумани: «Саракул» МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 17:00 гача;

Чилонзор тумани: «Бектўпи» МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 17:00 гача.

«Ўз навбатида, юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлигини билдириб ўтамиз.

«Тошкент шаҳар электр тармоқлари» МЧЖ мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун ушбу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўрайди», дейилади ташкилот хабарида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!