21 майдан Тошкент метроси иш вақти ўзгармоқда
21 майдан Тошкент метрополитенининг Чилонзор ва Ўзбекистон йўлларида ҳаракат соат 23:00да тўхтатилади.
«2021 йил 21 майдан бошлаб метрополитен Чилонзор ва Ўзбекистон йўлларининг иш тартиби вақтинча соат 06:00дан 23:00гача этиб белгиланади», дейилади «Ўзбекистон темир йўллари» расмий хабарида.
Маълумот учун, шу кунгача Тошкент метрополитенининг «Юнусобод» йўналиши соат 23:00гача, «Чилонзор» ва «Ўзбекистон» йўналишлари эса соат 05:00дан 00:00гача ишлаб келарди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).