2020 йилда энг кўп узум етиштирган вилоятни биласизми?

2020 йилда энг кўп узум етиштирган вилоятни биласизми?

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2020 йил давомида республикамизда 1,6 млн. тонна узум етиштирилди. 

Бу ўтган йилга нисбатан солиштирилганда ўсиш суръати 102,2 % га тенг. Узум етиштириш бўйича Самарқанд вилояти яққол етакчи - 555,0 минг тонна. 

Ҳудудлар кесимида етиштирилган узум ҳажми:

- Қорақалпоғистон Р. – 10,2 минг
- Андижон – 88,2 минг
- Бухоро – 208,3 минг
- Жиззах – 28,0 минг
- Қашқадарё – 93,8 минг
- Навоий – 78,9 минг
- Наманган – 130,9 минг
- Самарқанд – 555,0 минг
- Сурхондарё – 95,5 минг
- Сирдарё – 13,1 минг
- Тошкент – 115,3 минг
- Фарғона – 177,0 минг
- Хоразм – 45,0 минг тонна


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!