2017-2022-йилларда Ўзбекистон Республикаси саноатини ривожлантириш борасида эришилган асосий ютуқ ва муваффақиятлар

2017-2022-йилларда Ўзбекистон Республикаси саноатини ривожлантириш борасида эришилган асосий ютуқ ва муваффақиятлар

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) мутахассислари томонидан сўнгги йилларда Ўзбекистонда саноат соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар ва уларнинг энг муҳим натижалари ўрганилди.

2017-2022 йилларда саноатнинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 21,1 фоиздан 26,7 фоизга ошди. Бу даврда саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришдаги ўсиш 141,3 фоизни ташкил қилди. Бундай барқарор ўсиш ЯИМда саноатнинг улуши ортишига олиб келди.

Ишлаб чиқарадиган саноат тармоғи жадал суръатлар билан ривожланиб, ўсиш суръати ўтган давр мобайнида 147,4 фоизни ташкил этди. Бундан ташқари, электр, иссиқлик ва газ таъминоти тармоғи (139,2 фоиз), шунингдек, тоғ-кон саноати (130,4 фоиз) жадал суръатларда ривожланди.

Ўзбекистон саноатининг 83,2 фоизини ишлаб чиқарадиган саноат тармоғи ташкил этади. Бу юқори қўшимча қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш, хом-ашёни қайта ишлаш даражасини ошириш, замонавий технологияларни жорий этишга қаратилган тармоқларни ривожлантириш комплекс дастурлари ҳаётга татбиқ этилаётгани натижасидир.

Ўрта ва юқори технологияли тармоқлар улушининг 52,7 фоиздан 61,7 фоизга ошгани ҳам саноат таркибидаги сифат ўзгаришларидан далолат беради. Бу ички бозорда ҳам, ташқи бозорда ҳам харидоргир бўлган юқори қўшимча қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш кўлами ошгани далилидир.

Масалан, портландцемент ишлаб чиқариш шу даврда 1,3 баробар, қўрғошинли аккумуляторларни ишлаб чиқариш –1,4 баробар, автомобиль двигателларини ишлаб чиқариш – 2,5 баробар, енгил автомобилларни ишлаб чиқариш – 2,3 баробар, совутгич ва музлатгичларни ишлаб чиқариш – 3,7 баробар ошди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!