18 млн. алимент тўламаган фуқаро 15 суткага қамалди

18 млн. алимент тўламаган фуқаро 15 суткага қамалди

Фуқаролик ишлари бўйича Ғиждувон туманлараро судининг 26.01.2015 йилги қарорига асосан қарздор О.Мансуровдан ундирувчи Ф.Хазратова фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзанди таъминоти учун алимент ундириш белгиланган. Бу ҳақда aniq.uz га ишончли манба хабар берди.

МИБ Ғиждувон туман бўлими давлат ижрочисининг бир неча бор огохлантиришларига қарамасдан қарздор О.Мансуров алимент пулларини тўламай келган, натижада унинг алиментдан бўлган қарздорлиги 18 млн. сўмни ташкил қилган.

Юқоридагиларга кўра, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 47 (4)-моддасига асосан Ғиждувон туман маъмурий судининг 18.01.2019 йилдаги қарорига асосан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!