13 яшар бола: "Дадам ичиб олганлиги учун машина бошқаришга мажбур бўлдим..."

13 яшар бола: "Дадам ичиб олганлиги учун машина бошқаришга мажбур бўлдим..."

Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ Матбуот хизмати тақдим этган видеолавҳада "Нексия" автомобили ЙПХ инспекторлари томонидан тўхтатилганида, уни ёш бола бошқариб бораётганига гувоҳ бўласиз. 

Инспекторнинг сўровларидан маълум бўлишича, бола 13 ёшда бўлиб, мактабнинг 7-синфида таҳсил олади. У қўшнисининг тоби қочиб қолганлиги учун машина бошқаришга мажбур бўлган. Унинг айтишича, машина ҳайдашга рухсатни маст отаси берган. Инспекторлар 13 ёшли болага бундай пайтларда отасига рад жавобини бериш кераклигини, ҳайдовчилик гувоҳномасини олмай туриб машина бошқариш қонунга зид эканлигини уқтиришди. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!