АҚШ Давлат котиби Марко Рубио ва Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири Файсал бин Фархон Ол Сауд телефон орқали мулоқот қилди.
Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти матбуот хизмати раҳбари ўринбосари Томми Пиготт ёзма баёнотида маълум қилинди.
Пиготтнинг сўзларига кўра, икки давлат ташқи ишлар вазирлари Яманда давом этаётган кескинлик ҳамда минтақавий хавфсизлик ва барқарорликка таъсир кўрсатувчи масалаларни муҳокама қилган.
Саудия Арабистони аввалроқ БААни Яман ҳукумати талабларини бажаришга ва 24 соат ичида ўз қўшинларини республикадан олиб чиқиб кетишга чақирган эди. Шундан сўнг, БАА Мудофаа вазирлиги Яманда терроризмга қарши миссияларни бажараётган ўз кучлари сони қисқартирилганини эълон қилди. Амирлик расмийлари Саудия Арабистонининг СТС сепаратистларига қироллик чегаралари яқинида ҳарбий амалиётлар ўтказиш учун босим ўтказганликлари ҳақидаги айбловларини ҳам рад этди.
Ўқитувчи миллат келажагини шакллантиради, шифокор инсон саломатлиги ва ҳаётини ҳимоя қилади. Бироқ бугунги кунда уларга нисбатан қўпол муносабат, ҳурматсизлик, баъзан зўравонлик ҳолатларига кўп дуч келмоқдамиз.
Қайд этилишича, блогер билан профилактик суҳбат ўтказилган бўлиб, у ёнғин ҳақидаги видеоларни обуначилар сонини ошириш ва моддий манфаат олиш мақсадида жойлаганини тан олган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва «Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳозирча «шаҳарликлар»нинг трансфер режаларига кирмайди, деб хабар беради Sports.kz Allez Lens манбасига таянади.
Аввалроқ Россия ТИВ раҳбари Лавров Украина Путиннинг Валдайдаги қароргоҳига 91 та дрон билан ҳужум қилганини айтган ва Москва бунга "муносиб жавоб" беришини билдирганди.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Киев томонидан Россия етакчиси Владимир Путиннинг қароргоҳига ҳужум қилишга уриниш каби террорчилик ҳаракатлари Россия раҳбари ва АҚШ президенти Доналд Трамп ўртасидаги ишончли мулоқотга путур етказа олмаслигини айтди.
А. Хасибуаннинг сўзларига кўра, полиция воқеалар кетма-кетлигини ва ёнғиннинг дастлабки сабабини аниқлаш учун воқеа жойини текшириш ва гувоҳларни сўроқ қилишни ўз ичига олган терговни бошлади.
Индонезиянинг Шимолий Сулавеси вилояти Манадо шаҳрида жойлашган қариялар уйида содир бўлган ёнғин оқибатида 16 киши ҳалок бўлди, яна 15 нафар жабрланувчи шифохонага ётқизилди.
UNICEFнинг Фаластин бўйича вакили Казем Абу Халафнинг сўзларига кўра, Ғазо секторида ҳужумлар ва чекловлар давом этмоқда, натижада болалар азобланмоқда. Камига 19 бола совуқ об-ҳаво туфайли, яна 165 бола эса тўйиб овқатланмасликдан вафот этган.
Нашрнинг ёзишича, Украина учун хавфсизлик кафолатлари ва мамлакатни тиклашни назарда тутувчи Киевнинг янгиланган режаси Москва томонидан "қабул қилиб бўлмас" деб ҳисобланмоқда.
The Washington Post хабарига кўра, Трамп маъмурияти ноқонуний мигрантларни депортация қилиш жараёнини тезлаштириш учун саноат омборларини вақтинчалик сақлаш жойларига айлантиришни режалаштирмоқда.
АҚШнинг Огайо штатидан демократ конгрессмен Жойс Битти Вашингтондаги Кеннеди маркази номининг ўзгартирилгани муносабати билан президент Дональд Трамп ва унинг томонидан тайинланган бошқарув кенгаши аъзоларига қарши суд даъвосини киритди.