Озодликка чиққанлар орасида кимлар борлиги ҳозирча очиқланмади.
Александр Лукашенко матбуот хизмати маълум қилишича, афв этилганлар орасида 15 нафар аёл ва 7 нафар эркак бор, 11 кишининг вояга етмаган фарзандлари мавжуд.
Дональд Трамп Оқ уйга қайтганидан сўнг, унинг маъмурияти Александр Лукашенко билан ҳамкорликни йўлга қўя бошлади. Натижада июнь ойида мухолифатчи сиёсатчи, президентликка номзод бўлган аёлнинг турмуш ўртоғи Сергей Тихановский озодликка чиқди, июль ойида яна 16 нафар шахс қўйиб юборилди, 11 сентябрь куни эса 52 нафар инсон озод этилди (улардан 39 нафари Беларусь фуқаролари).
13 декабрь куни Александр Лукашенко 123 нафар кишини озод қилди. Улар орасида таниқли мухолифат вакиллари — Мария Колесникова ва Виктор Бабарико ҳам бор эди. Бунинг жавоби сифатида АҚШ томони Беларусьга нисбатан жорий этилган санкцияларнинг бир қисмини бекор қилди.
Дональд Трамп учун бундай ҳамкорлик нима мақсадга хизмат қилаётгани ва Минск билан Ғарб ўртасида муносабатларда «илиқлашув» ҳақида гапириш мумкинми-йўқми — бу ҳақда аввалроқ батафсил ёритган эдик.
Ўзбекистон футболида катта ўзгаришлар даври бошланмоқда. Президентнинг янги қарорига мувофиқ, Суперлига клубларини молиявий соғломлаштириш ва босқичма-босқич хусусий секторга ўтказиш бўйича аниқ «йўл харитаси» белгиланди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур маҳсулотлар Қирғиз Республикасидан ноқонуний равишда олиб кирилган бўлиб, уларнинг бир қисми ярим тайёр, яна бир қисми эса қайта ишланган ҳолатда бўлган.
Озарбайжонда 33 ёшли эркак шок ҳолатга олиб келган ҳаракати билан фуқаролар эътиборини тортди. У аввало онасига ҳужум қилиб, уни вафот эттирди, кейин эса ўз жонига қасд қилиб, ўзини ёқиб юборди.