Мюнхен прокуратураси россиялик тадбиркор Алишер Усмоновга нисбатан санкцияларни бузиш гумони билан олиб борилган тергов ҳаракатларини тўхтатди, деб хабар берди “РБК” нашрига Усмоновнинг вакиллари.
"Қарор Германия Жиноят-процессуал кодексининг 153а-параграфига мувофиқ қабул қилинган. Шунингдек, Усмонов хайрия мақсадлари учун ихтиёрий бадал тўлашга қарор қилган. Шу билан бирга, худди шу гумонлар бўйича терговни қайта тиклаш истисно қилинади, Алишер Усмоновга нисбатан айбсизлик презумпцияси сақланиб қолади", – деди миллиардернинг адвокати.
Бу Германияда Усмоновга нисбатан тўхтатилган биринчи тергов эмас. 2024 йил ноябр ойида Франкфурт-Майн бош прокуратураси пул маблағларини ювиш билан боғлиқ Усмоновга нисбатан бошқа бир терговни тўхтатган эди.
Spiegel нашри Усмонов 555 миллион евро миқдорида солиқ тўлашдан бўйин товлагани ҳақида ёзганди. Ишбилармоннинг вакили эса Усмонов 2014 йилдан бери Россияда солиқ тўловчи экани ва қўшалоқ солиқ солишнинг олдини олиш тўғрисидаги келишувга мувофиқ, у Германияда даромад солиғини тўлашга мажбур эмаслигини билдирганди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Шунингдек, қўлга олиш жараёнида воқеа жойидан қочишга уринган тадбиркорнинг ёнидан 14,5 минг АҚШ доллари ва 6 млн 250 минг сўм пул маблағлари ҳам олинган.
Дастлабки маълумотларга кўра, қайиқда ўнлаб одамлар бўлган ва уларнинг бир қисми қутқариб қолинган. Ҳодиса жойида қутқарув хизматлари иш олиб бормоқда.