Қўшма Штатлар Россия президенти Владимир Путин қароргоҳига Украина учувчисиз учоқлари билан ҳужум уюштиргани тахмин қилинаётган ҳолатларни текшириш учун мавжуд разведка маълумотларини кенг қамровли текшириш ниятида.
Бу ҳақда АҚШнинг НАТОдаги доимий вакили Мэтью Уитакер маълум қилди.
"Биз разведка маълумотларини кўриб чиқиш орқали бунинг тубига тушамиз", деди у Fox Business билан суҳбатда, бу масалага тўхталиб.
Уитакернинг қўшимча қилишича, Киевнинг бундай ҳужуми “ўйламасдан” бўлади ва Россия-Украина урушини тугатишга қаратилган ҳаракатларга аниқ зарар етказади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина президенти Владимир Зеленский Новгород вилоятидаги Россия президенти қароргоҳига Украина учувчисиз учоқлари томонидан ҳужум уюштирилгани ҳақидаги иддаолар ёлғон эканини маълум қилганди.
"Ҳозирда Россиядан жуда хавфли баёнотлар янграмоқда, улар бизнинг АҚШ президенти Дональд Трамп жамоаси билан тинчликни яқинлаштириш бўйича қўшма ишимиз натижасида эришган барча ютуқларимизга путур етказишга қаратилган. Ҳозирда Россия томони Россия раҳбарининг қайсидир қароргоҳига гўёки ҳужум уюштирилгани ҳақида сохта воқеани ўйлаб топиб олган”, деб ёзди Украина раҳбари.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Шунингдек, қўлга олиш жараёнида воқеа жойидан қочишга уринган тадбиркорнинг ёнидан 14,5 минг АҚШ доллари ва 6 млн 250 минг сўм пул маблағлари ҳам олинган.
Дастлабки маълумотларга кўра, қайиқда ўнлаб одамлар бўлган ва уларнинг бир қисми қутқариб қолинган. Ҳодиса жойида қутқарув хизматлари иш олиб бормоқда.