Бу ҳақда Қўшма Штатларнинг Ўзбекистондаги элчихонаси хабар берди.
"Ҳозирдан эътиборан, АҚШ Давлат департаменти турли миллатга мансуб иммигрантлар визаси (Green card) дастури бўйича барча визалар берилишини тўхтатиб қўйди", дейилади хабарда.
Қайд этилишича, дастур мурожаатчилари визага ариза топшириши ва суҳбатдан ўтиши мумкин, АҚШ Давлат департаменти ўз навбатида суҳбат санасини белгилашда давом этади, бироқ визалар берилмайди.
"Дастур бўйича белгиланган суҳбат саналари бошқа санага кўчирилмайди ёки бекор қилинмайди. АҚШ Давлат департаменти мурожаатчиларни хабардор қилиб боришга интилади ҳамда қўшимча янгилик бўлиши биланоқ жамоатчиликка тақдим этади", дейилади хабарда.
Браун университети содир этилган отишмалар фонида АҚШ Green card дастурини тўхтатганди. АҚШ Фуқаролик ва иммиграция хизмати (USCIS) мазкур дастур президент Доналд Трампнинг топшириғи билан вақтинча тўхтатилганини маълум қилганди. USCIS бунга Браун университетида отишма содир этганликда гумонланган шахс Green card дастури орқали Қўшма Штатларга келганини сабаб сифатида кўрсатганди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Эрон аёллар терма жамоаси футболчилари 2026 йилнинг 1-25 март кунлари Австралияда бўлиб ўтаётган Осиё Кубогининг очилиш ўйини олдидан давлат мадҳиясини ижро этишмади.
Президент Шавкат Мирзиёев 3 март куни аёллар ва болалар ҳуқуқларининг ҳимоясини янада кучайтириш, уларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олиш юзасидан таклифлар ҳамда янги ташаббуслар билан танишди.
2021-2025 йиллар давомида мазкур шахс интернет орқали ўзбекистонлик фуқаролар билан мулоқотга киришиб, уларни криптовалюта кўринишида пул маблағлари юборишга даъват қилди
"АҚШ Эронга қарши кенг қамровли уруш бошлаши эҳтимоли бор, мен уларнинг ҳудудига қуруқлик қўшинларини юборишим мумкин, буни истисно қилмайман", — деди АҚШ президенти.
Islamic Revolutionary Guard Corps (ИИҚК) маълум қилишича, Эрон сўнгги 48 соат ичида АҚШ ва Исроилга қарашли 60 та стратегик нишон ҳамда 500 та ҳарбий объектга ҳужум қилган.
Франция президенти Эммануэл Макрон 2026 йилда мамлакат янги гипертовушли ракеталарни ишлаб чиқиш дастурини ишга туширишини эълон қилди. Лойиҳа Буюк Британия ва Германия билан биргаликда амалга оширилиши режалаштирилган.
Тошкент вилояти прокуратурасининг девонхона нозири 276 млн сўмлик жаримани ваколатли танишлари орқали бартараф этиб бериш ва унга нисбатан чора кўрилмаслигини таъминлаш эвазига 9 минг АҚШ доллари талаб қилган.