АҚШ илк марта Венесуэла ҳудудидаги порт иншоотига зарба берди. Бу ҳақда CNN хабар берди.
Телеканалнинг вазиятдан хабардор манбаларига кўра, АҚШ Марказий разведка бошқармаси (CIA) дрони Венесуэла соҳилидаги портлардан бирига зарба берган. Бу Қўшма Штатларнинг ушбу мамлакат ҳудудидаги нишонга берган илк ҳужуми бўлди.
CNN суҳбатдошларининг айтишича, АҚШ ҳукумати мазкур портдан Tren de Aragua жиноий гуруҳи гиёҳванд моддаларни сақлаш ва уларни кейинчалик жўнатиш учун кемаларга ортишда фойдаланганига оид маълумотларга эга бўлган.
Манбаларнинг таъкидлашича, зарба берилган пайтда объект ҳудудида ҳеч ким бўлмаган, шу сабабли жабрланганлар йўқ. Авваллароқ президент Доналд Трамп АҚШ “Венесуэладаги йирик объект”ни йўқ қилганини айтган эди. Душанба куни Трампдан бу ҳақда яна сўралганда, у АҚШ “кемаларга гиёҳванд моддалар юкланадиган бандаргоҳ ҳудудида” ҳужум уюштирганини билдирди. Бироқ ҳужум ҳақида батафсил маълумот беришдан бош тортди.
Сўнгги пайтларда АҚШ Кариб денгизи ва Тинч океанининг шарқий қисмида 30 дан ортиқ кемани йўқ қилди. Вашингтон буни гиёҳвандликка қарши кураш кампанияси билан изоҳлади. Трамп, шунингдек, Венесуэладаги наркокартелларга қуруқликдан зарбалар бериш билан бир неча бор таҳдид қилган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва «Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳозирча «шаҳарликлар»нинг трансфер режаларига кирмайди, деб хабар беради Sports.kz Allez Lens манбасига таянади.
Ўқитувчи миллат келажагини шакллантиради, шифокор инсон саломатлиги ва ҳаётини ҳимоя қилади. Бироқ бугунги кунда уларга нисбатан қўпол муносабат, ҳурматсизлик, баъзан зўравонлик ҳолатларига кўп дуч келмоқдамиз.
Қайд этилишича, блогер билан профилактик суҳбат ўтказилган бўлиб, у ёнғин ҳақидаги видеоларни обуначилар сонини ошириш ва моддий манфаат олиш мақсадида жойлаганини тан олган.
Украина ва Россия президентлари Владимир Зеленский ҳамда Владимир Путин беш йилдан ортиқ вақт ичида илк бор тўғридан-тўғри телефон орқали мулоқот қилиши мумкин.
Тадқиқотда кўрсатилишича, нафақат ҳукуматга, балки Исроил фуқароларига бўлган салбий қарашлар ҳам кучайган, бунинг асосий сабаби Ғазо ва Қуддусдаги урушлар.
А. Хасибуаннинг сўзларига кўра, полиция воқеалар кетма-кетлигини ва ёнғиннинг дастлабки сабабини аниқлаш учун воқеа жойини текшириш ва гувоҳларни сўроқ қилишни ўз ичига олган терговни бошлади.
Индонезиянинг Шимолий Сулавеси вилояти Манадо шаҳрида жойлашган қариялар уйида содир бўлган ёнғин оқибатида 16 киши ҳалок бўлди, яна 15 нафар жабрланувчи шифохонага ётқизилди.
UNICEFнинг Фаластин бўйича вакили Казем Абу Халафнинг сўзларига кўра, Ғазо секторида ҳужумлар ва чекловлар давом этмоқда, натижада болалар азобланмоқда. Камига 19 бола совуқ об-ҳаво туфайли, яна 165 бола эса тўйиб овқатланмасликдан вафот этган.
Нашрнинг ёзишича, Украина учун хавфсизлик кафолатлари ва мамлакатни тиклашни назарда тутувчи Киевнинг янгиланган режаси Москва томонидан "қабул қилиб бўлмас" деб ҳисобланмоқда.
The Washington Post хабарига кўра, Трамп маъмурияти ноқонуний мигрантларни депортация қилиш жараёнини тезлаштириш учун саноат омборларини вақтинчалик сақлаш жойларига айлантиришни режалаштирмоқда.
АҚШнинг Огайо штатидан демократ конгрессмен Жойс Битти Вашингтондаги Кеннеди маркази номининг ўзгартирилгани муносабати билан президент Дональд Трамп ва унинг томонидан тайинланган бошқарув кенгаши аъзоларига қарши суд даъвосини киритди.