Венесуэла ҳарбий-ҳаво кучлари 2025 йилда гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланувчи 39 та самолётни йўқ қилди, гиёҳванд моддалар савдосига қарши кураш қонуни қабул қилингандан бери уларнинг умумий сони 430 тага етди.
Бу ҳақда Венесуэла президенти Николас Мадуро маълум қилди.
Қуролли кучларимизни, ҳудудий мудофаа комплексимизни, айниқса, ҳаво ҳужумидан мудофаа ва ҳарбий авиациямизни табриклайман, чунки 28 декабрь куни Апур штатида жорий йилнинг ўтган даврида наркотик моддалар савдоси билан шуғулланувчи 31-самолёт уриб туширилди”, — деди давлат раҳбари. Унинг қўшимча қилишича, душанба куни Амазонас штатида, Бразилия билан чегарага яқин жойда ҳарбий самолётлар саккизта гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланувчи самолётни йўқ қилган ва бу йил уриб туширилган самолётларнинг умумий сони 39 тага етган.
Мадуронинг таъкидлашича, гиёҳванд моддалар савдосига қарши қонун қабул қилинганидан буён наркотик моддалар савдоси билан шуғулланувчи 430 та самолёт уриб туширилган ва йўқ қилинган.
Бошловчининг: «Одамлар ўзига зарар бераётганини тушуниб етиши учун нега давлат худди „болға“ каби тепасида туриши керак?» деган саволига жавобан, Саида Мирзиёева асл ўзгаришлар секин-аста, вақт ўтиши билан рўй беришини айтди.
Нашр маълумотларига кўра, Исроил Мудофаа кучлари (ЦАХАЛ) март ойида Ғазода ҳарбий операция ўтказиш режасини ишлаб чиққан, аммо уни фақат Қўшма Штатларнинг розилиги билан амалга ошириш мумкин.
АҚШ президенти Доналд Трамп жума куни мамлакатдаги энг йирик нефт компаниялари раҳбарларини Венесуэла нефт саноатига сармоя киритишга чақирди. Бу чақириқ Қўшма Штатлар томонидан Венесуэла президенти Николас Мадуронинг қўлга олинишидан бир ҳафта ўтиб янгради.