Литва эҳтимолий агрессия пайтида Беларус ва Россия билан чегарадаги кўприкларни портлатишга тайёрланмоқда. Бу ҳақда LRT хабар берди.
Литва ҳарбийларининг телеканалга маълум қилишича, бу ишлар Россия ва Беларус билан чегаралар бўйлаб Болтиқ денгизи мудофаа чизиғини яратишга тайёргарлик доирасида олиб борилмоқда. Кўприклар портловчи моддаларни маҳкамлаш учун мўлжалланган муҳандислик конструкциялари билан жиҳозланмоқда.
Кўприклар ва йўллар табиий тўсиқларнинг жойлашуви ҳамда Литва мудофаа тизими учун стратегик аҳамиятини инобатга олган ҳолда танланмоқда.
Мамлакат Қуролли кучлари чегарага яқин ҳудудларда танкка қарши ва бошқа турдаги тўсиқларни сақлаш учун аллақачон бир неча ўнлаб пунктлар ташкил этилганини билдирди. Шунингдек, суғориш каналларини чуқурлаштириш ишлари олиб борилмоқда, улар хандақлар ва танкка қарши қўшимча тўсиқлар вазифасини бажаради.
Ўқитувчи миллат келажагини шакллантиради, шифокор инсон саломатлиги ва ҳаётини ҳимоя қилади. Бироқ бугунги кунда уларга нисбатан қўпол муносабат, ҳурматсизлик, баъзан зўравонлик ҳолатларига кўп дуч келмоқдамиз.
Қайд этилишича, блогер билан профилактик суҳбат ўтказилган бўлиб, у ёнғин ҳақидаги видеоларни обуначилар сонини ошириш ва моддий манфаат олиш мақсадида жойлаганини тан олган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва «Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳозирча «шаҳарликлар»нинг трансфер режаларига кирмайди, деб хабар беради Sports.kz Allez Lens манбасига таянади.
БАА расмийлари Путиннинг Валдаядаги қароргоҳига қилинган «ҳужум уриниши»ни қоралаганини билдирди — Москва эса ҳали ҳам ҳеч қандай далил тақдим этгани йўқ.
А. Хасибуаннинг сўзларига кўра, полиция воқеалар кетма-кетлигини ва ёнғиннинг дастлабки сабабини аниқлаш учун воқеа жойини текшириш ва гувоҳларни сўроқ қилишни ўз ичига олган терговни бошлади.
Индонезиянинг Шимолий Сулавеси вилояти Манадо шаҳрида жойлашган қариялар уйида содир бўлган ёнғин оқибатида 16 киши ҳалок бўлди, яна 15 нафар жабрланувчи шифохонага ётқизилди.
UNICEFнинг Фаластин бўйича вакили Казем Абу Халафнинг сўзларига кўра, Ғазо секторида ҳужумлар ва чекловлар давом этмоқда, натижада болалар азобланмоқда. Камига 19 бола совуқ об-ҳаво туфайли, яна 165 бола эса тўйиб овқатланмасликдан вафот этган.
Нашрнинг ёзишича, Украина учун хавфсизлик кафолатлари ва мамлакатни тиклашни назарда тутувчи Киевнинг янгиланган режаси Москва томонидан "қабул қилиб бўлмас" деб ҳисобланмоқда.
The Washington Post хабарига кўра, Трамп маъмурияти ноқонуний мигрантларни депортация қилиш жараёнини тезлаштириш учун саноат омборларини вақтинчалик сақлаш жойларига айлантиришни режалаштирмоқда.
АҚШнинг Огайо штатидан демократ конгрессмен Жойс Битти Вашингтондаги Кеннеди маркази номининг ўзгартирилгани муносабати билан президент Дональд Трамп ва унинг томонидан тайинланган бошқарув кенгаши аъзоларига қарши суд даъвосини киритди.