Ўзбекистон Биринчи хоними, “Замин” фонди Васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева инклюзив хайрия фестивалининг Янги йил тадбирларида иштирок этди.
Фестивал доирасида Халқаро инклюзив хаб талабаларининг ҳақиқий ҳаётий ҳикоялари асосида саҳналаштирилган «Ёруғлик овозлари» номли саҳна асари намойиш этилди. Спектакль жаз ижролари билан уйғунлашиб, меҳмонларда катта таассурот қолдирди. Шунингдек, «Яккаланишда» номли иммерсив кўргазма ташриф буюрувчиларга сукунат ва ички кечинмалар оламига шўнғиш имконини берди.
Тадбир давомида “Меҳрли мактаб” лойиҳаси педагоглари томонидан Янги йил ўйинчоқлари, табрикномалар ва билагузуклар тайёрлаш бўйича маҳорат дарслари ташкил этилди. Ушбу машғулотлар ижодий кўникмаларни ривожлантириш ҳамда ўзаро қўллаб-қувватлаш муҳитини мустаҳкамлашга хизмат қилди.
“Меҳрли почта” майдончасига ташриф буюрган Биринчи хоним узоқ муддат даволанаётган болаларга самимий ва илиқ тилакларини ёзиб қолдирди.
Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Али Лариджани Вашингтон "ўз хатосини тан олмагунча ва унга жавоб бермагунча", Теҳрон "АҚШни тинч қўймаслигини" маълум қилди.
Fox News бошловчиси Брайан Килмид Можтаба Хоманаий янги олий раҳбар деб эълон қилинганидан кейин АҚШ президенти Доналд Трамп билан суҳбатлашганини хабар қилди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Трамп яна бир бор Зеленскийдан Украинадаги урушни тугатиш учун келишувга боришни талаб қилди. АҚШ президентининг айтишича, Путин келишувга тайёр, аммо Зеленский рад этмоқда ва бу Трампни ҳайратга солмоқда.