Саудия Арабистони охир-оқибат Исроил билан муносабатларни нормаллаштириш учун "Иброҳим келишувлари"га қўшилади.
Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп Исроил бош вазири Беньямин Нетаньяху билан икки томонлама учрашув якунлари бўйича ўтказилган қўшма матбуот анжуманида маълум қилди.
Америка етакчисининг қайд этишича, келишув аъзолигини кенгайтириш жараёни “жуда тез” давом этади. "Саудия Арабистони жуда яхши бўлди. Мен тушунганимга кўра, улар Исроил билан тил топишиш учун биздан сўраган ҳамма нарсани қилишди", деди Трамп.
АҚШ президенти Ар-Риёд яҳудий давлати билан муносабатларини расмийлаштиришига ишонч билдирди. "Улар келишадилар ва бир нуқтада улар "Иброҳим келишувлари"ни имзолайдилар", деб таъкидлади у.
Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд 18 ноябрь куни Трамп билан Оқ уйда учрашув чоғида Исроил билан муносабатларни нормаллаштиришни бошлаш учун Ар-Риёдга Фаластин давлатини яратиш учун “қайтиб бўлмайдиган, ишончли ва вақт чегараланган йўл” кераклигини таъкидлади.
Бошловчининг: «Одамлар ўзига зарар бераётганини тушуниб етиши учун нега давлат худди „болға“ каби тепасида туриши керак?» деган саволига жавобан, Саида Мирзиёева асл ўзгаришлар секин-аста, вақт ўтиши билан рўй беришини айтди.
Нашр маълумотларига кўра, Исроил Мудофаа кучлари (ЦАХАЛ) март ойида Ғазода ҳарбий операция ўтказиш режасини ишлаб чиққан, аммо уни фақат Қўшма Штатларнинг розилиги билан амалга ошириш мумкин.
АҚШ президенти Доналд Трамп жума куни мамлакатдаги энг йирик нефт компаниялари раҳбарларини Венесуэла нефт саноатига сармоя киритишга чақирди. Бу чақириқ Қўшма Штатлар томонидан Венесуэла президенти Николас Мадуронинг қўлга олинишидан бир ҳафта ўтиб янгради.