Шунингдек, 6 нафар жангари ўлдирилди, деб хабар бермоқда Reuters.
Мамлакат ички ишлар вазири Али Ерликаянинг маълум қилишича, куч тузилмалари 29 декабр, душанба куни Мармара денгизи соҳилидаги Ялова шаҳридаги уйлардан бирида терроризмга қарши операция ўтказган.
"Ҳужум чоғида камида олти нафар ИШИД жангарилари ўлдирилди. Шунингдек, террорчилар полициячиларга ўт очганидан сўнг уч нафар полисия ходими ҳам ҳалок бўлди. Яна саккиз нафар полициячи ва бир нафар хавфсизлик ходими яраланган", — дея аниқлик киритди Туркия ИИВ раҳбари.
Полиция ҳужумда ўлдирилган 6 жангарининг барчаси Туркия фуқароси бўлганини маълум қилди. Шунингдек, уйдан беш нафар аёл ва олти нафар бола тирик чиқариб олинган.
Ўтган ҳафта Туркия полицияси Янги йил байрамида ҳужумлар уюштиришни режалаштирганликда гумон қилинган 115 кишини қўлга олганди. Сўнгги бир ой ичида полиция жами 138 кишини ҳибсга олди. Душанба тонгида эса Туркия бўйлаб 15 вилоятдаги 108 та манзилда бир вақтнинг ўзида операция ва тинтувлар ўтказилганди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва «Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳозирча «шаҳарликлар»нинг трансфер режаларига кирмайди, деб хабар беради Sports.kz Allez Lens манбасига таянади.
Ўқитувчи миллат келажагини шакллантиради, шифокор инсон саломатлиги ва ҳаётини ҳимоя қилади. Бироқ бугунги кунда уларга нисбатан қўпол муносабат, ҳурматсизлик, баъзан зўравонлик ҳолатларига кўп дуч келмоқдамиз.
Қайд этилишича, блогер билан профилактик суҳбат ўтказилган бўлиб, у ёнғин ҳақидаги видеоларни обуначилар сонини ошириш ва моддий манфаат олиш мақсадида жойлаганини тан олган.
Украина ва Россия президентлари Владимир Зеленский ҳамда Владимир Путин беш йилдан ортиқ вақт ичида илк бор тўғридан-тўғри телефон орқали мулоқот қилиши мумкин.
А. Хасибуаннинг сўзларига кўра, полиция воқеалар кетма-кетлигини ва ёнғиннинг дастлабки сабабини аниқлаш учун воқеа жойини текшириш ва гувоҳларни сўроқ қилишни ўз ичига олган терговни бошлади.
Индонезиянинг Шимолий Сулавеси вилояти Манадо шаҳрида жойлашган қариялар уйида содир бўлган ёнғин оқибатида 16 киши ҳалок бўлди, яна 15 нафар жабрланувчи шифохонага ётқизилди.
UNICEFнинг Фаластин бўйича вакили Казем Абу Халафнинг сўзларига кўра, Ғазо секторида ҳужумлар ва чекловлар давом этмоқда, натижада болалар азобланмоқда. Камига 19 бола совуқ об-ҳаво туфайли, яна 165 бола эса тўйиб овқатланмасликдан вафот этган.
Нашрнинг ёзишича, Украина учун хавфсизлик кафолатлари ва мамлакатни тиклашни назарда тутувчи Киевнинг янгиланган режаси Москва томонидан "қабул қилиб бўлмас" деб ҳисобланмоқда.
The Washington Post хабарига кўра, Трамп маъмурияти ноқонуний мигрантларни депортация қилиш жараёнини тезлаштириш учун саноат омборларини вақтинчалик сақлаш жойларига айлантиришни режалаштирмоқда.
АҚШнинг Огайо штатидан демократ конгрессмен Жойс Битти Вашингтондаги Кеннеди маркази номининг ўзгартирилгани муносабати билан президент Дональд Трамп ва унинг томонидан тайинланган бошқарув кенгаши аъзоларига қарши суд даъвосини киритди.