Зеленский Украинанинг янги дрон-ракетасини намойиш этди

Зеленский Украинанинг янги дрон-ракетасини намойиш этди

Украина раҳбари узоқ масофага зарба берувчи гибрид “Паляница” ракета-дронини ишлаб чиқиш якунланганини эълон қилди.

"Украина Президенти намойиш этган дрон-ракета Россия нишонларига чуқурроқ зарба бериш имконини беради", деб ёзмоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.

Ушбу дронни яратиш учун 1,5 йил вақт кетди. Зеленскийнинг айтишича, 24 август куни “Паляница”дан биринчи марта жанговар мақсадларда фойдаланиб кўрилган, бироқ у зарба тафсилотларига аниқлик киритмади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!