Зеленский Ғарбдан Россия ҳаво ҳужумларидан ҳимояланишда ёрдам сўради

Зеленский Ғарбдан Россия ҳаво ҳужумларидан ҳимояланишда ёрдам сўради

Украина президенти Владимир Зеленский Ғарбдан Россия ҳаво ҳужумларидан ҳимояланишда ёрдам сўради.

"Пайшанба оқшомида 10 миллиондан ортиқ украиналик электр энергиясиз қолди", деди президент Владимир Зеленский тунда сўзлаган нутқида.

"Кун бўйи Украинага қарши навбатдаги ракета ҳужуми оқибатларини бартараф этиш учун ҳаракат қилмоқдамиз. Электр таъминотида яна фавқулотда узилишлар кузатиляпти", — деди у.

"Днепрда ракета ҳужуми натижасида ўнлаб одамлар жароҳат олди. Запорожьеда кеча Россия ўқлари остида қолган турар-жой биноси вайроналарини тозалаш ишлари давом этмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, 7 киши ҳалок бўлган, афсуски, бу рақам янада ошиши мумкин."

Зеленский Ғарб давлатларига Украинани Россия ракета ҳужумларидан ҳимоя қилишда ёрдам сўраб мурожаат қилди:

"Биз ҳамкорларимизга қайта-қайта такрорлаймизки, фақат Украина осмонини тўлиқ ҳимоя қилишгина Украинани ҳам, Европани ҳам Россия агрессиясининг кучайишидан қутқаради ва Россияни урушга нуқта қўйишга ундайди".


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!