- Юртимизда вояга етмаганлар Қуръонни ўрганиши мумкин эмасми? - Қонунимизнинг ўзига хос универсаллиги ҳам шунда...

- Юртимизда вояга етмаганлар Қуръонни ўрганиши мумкин эмасми? - Қонунимизнинг ўзига хос универсаллиги ҳам шунда...

Янги таҳрирдаги “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида 18 ёшга тўлмаган фуқароларнинг диний таълим олиши масаласи очиқ қолдирилган. Мавжуд қонунчилик 18 ёшга тўлган фуқарога диний таълим бериш жараёнини назарда тутади холос. QALAMPIR.UZ нашри Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари Дилшод Эшнаевга ушбу савол билан юзланди.

“Қонунда бу норма мавжуд эмас. Яъни 18 ёшга тўлмаган болалар Қуръонни ўрганиши мумкин эмас, деган масала кўтарилмаган. Чунки Қонунимизнинг ўзига хос универсаллиги ҳам шундаки, у битта конфессия эмас, балки барча конфессияларга бир хил кўз билан қарайди ҳамда қонунда бир конфессияни манфаатидан келиб чиққан ҳолда норма белгиланмаган. Бирорта нормамиз маълум бир конфессияга тааллуқли эмас”, деди Эшнаев.

Қўмита мансабдори сўзида давом этаркан, мамлакатда 17 та Қуръон курслари фаолият юритаётганини айтди.

"Ҳозирги кунда юртимизда 17 та Қуръон курслари фаолият юритмоқда. 18 ёшга тўлмаган болаларнинг тарбиясига биринчи навбатда уларнинг ота-онаси масъул. Қуръон ўргатиш ёки бошқа диний таълим масалалари бўлса буни бевосита ота онаси ўргатиш ҳуқуқига эга. Бу ҳеч қандай тақиқга учрамайди”, дейди Дилшод Эшнаев.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!