Юнусободда бош шифокорнинг кирдикорлари фош этилди

Юнусободда бош шифокорнинг кирдикорлари фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Юнусобод тумани бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.

Унда туман Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази бош шифокори Республика махсус комиссиясининг йиғилиш баёнига зид равишда 22 нафар фуқаронинг автотранспорт воситасига Республикада эълон қилинган карантин вақтида эркин ҳаракатланиш учун сохта маълумотнома тайёрлаб, махсус рухсатнома расмийлаштириб берганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 209-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!