Ёзувчи Милан Кундерага 30 йил олдин бекор қилинган фуқаролиги қайтарилади

Ёзувчи Милан Кундерага 30 йил олдин бекор қилинган фуқаролиги қайтарилади

Чехия бош вазири Андрей Бабиш ёзувчи Милан Кундера фуқаролигини тиклашни таклиф қилди.

Бош вазир ёзувчи ва унинг рафиқаси билан Парижда учрашди.

Андрей Бабишнинг билдиришича, у ёзувчининг Париждаги хонадонида бўлган. Ёзувчининг оиласи билан уч соат давомида суҳбат қилган.

“Чех, француз ва жаҳон адабиётининг афсонаси ҳисобланадиган бу инсон билан учрашиш мен учун катта шараф бўлди”, деб қайд этган Андрей Бабиш. Бабиш Милан Кундеранинг рафиқаси ҳақида ҳам илиқ фикрлар билдирган. “Менимча, уларнинг ҳар иккаласи ҳам Чехия фуқаролигига арзийдиган инсонлар,” дея тавсифлаган бош вазир.

1979 йили Чехословакия Социалистик Республикаси ҳукумати Милан Кундерани чех фуқаролигидан маҳрум этган эди. Бунга унинг 1975 йилда Францияга эмиграция қилгани сабаб бўлган. Ёзувчи француз паспортини олгандан буён ўтган 22 йил давомида Чехия ҳудудида бирор марта ҳам бўлмаган.

Милан Кундера асарлари ичида “Турмушнинг чидаб бўлмас енгиллиги”, ”Ҳазил”, “Хайрлашув олди вальси” романлари, “Кулгули ишқлар” новеллалар тўплами ва “Мероснинг бузилиши” эсселари машҳур. Ёзувчи чех ва француз тилларида ижод қилиб келади.

Manba: turon24


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!