Ёнғинлар туфайли Антальядаги ҳайвонот боғи ёпилди

Ёнғинлар туфайли Антальядаги ҳайвонот боғи ёпилди

Aнталья ҳайвонот боғи ва миллий боғи ўрмон ёнғинлари давом этаётгани сабабли 1 сентябргача ёпилди.

Aнталья муниципалитетидан хабар қилинганидек, Туркиянинг "сайёҳлик пойтахти"да ёнғин ўчирилиши давом этмоқда. Ёнғинлар майдонининг кенгайиши ва янги ёнғин ўчоқлари пайдо бўлишининг олдини олиш чоралари кўрилди.

Шу муносабат билан Туркиядаги энг йирик ҳайвонот боғларидан бирини 1 сентябргача ёпишга қарор қилинди, дейилади хабарда.

Aввалроқ Aнталья губернатори маъмурияти 31 августгача вилоят ўрмонларига киришни тақиқлаганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!