Йилнинг энг яхши дарвозабони номзодлари маълум қилинди

Йилнинг энг яхши дарвозабони номзодлари маълум қилинди

“France Football” нашри йилнинг энг яхши дарвозабони бўлишга номзодларни маълум қилди. Бу мукофот афсонавий дарвозабон Лев Яшин номи билан аталади.

Номзодлар қуйидагилар:

Алисон Бекер («Ливерпуль», Бразилия), Мануэль Нойер («Бавария», Германия), Андре Онана («Аякс», Камерун), Войцех Шченсни («Ювентус», Польша), Ян Облак («Атлетико», Словения), Кепа Аррисабалага («Челси», Испания), Самир Ханданович («Интер», Словения), Уго Льорис («Тоттенҳэм», Франция), Марк-Андре тер Стеген («Барселона», Германия), Эдерсон Мораес («Манчестер Сити», Бразилия).

Эслатиб ўтамиз, ғолиб 2 декабрь куни Парижда бўлиб ўтадиган «Олтин тўп» топшириш маросимида эълон қилинади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!