Яшнободда топилган аёл кишининг мурдаси билан боғлиқ жиноят иши бўйича нималар маълум?

Яшнободда топилган аёл кишининг мурдаси билан боғлиқ жиноят иши бўйича нималар маълум?

2020 йилнинг 23 декабрь куни соат 09:03да Тошкент шаҳри Яшнобод тумани Сандиқли 1-тор кўчаси 2-уй олдида тан жароҳатлари билан номаълум аёлнинг мурдаси топилган.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари натижасида мурданинг шахсига ойдинлик киритилиб, у 31 ёшли Дарья К. эканлиги аниқланган.

Қайд этилишича, 2020 йилнинг 22 декабрь куни соат 16:30ларда Дарья К. танишлари, Александр К. ва Владимир А. билан Александр К.га тегишли С.Машҳадий кўчасида жойлашган уйлардан бирида тиббиёт спиртини истеъмол қилишган, сўнгра Дарья К. маст ҳолатда бўла туриб, Владимир А.га «каратэ» услубларини кўрсатишни бошлаган. Шу вақтда Дарья К. Владимир А.га бехосдан жароҳат етказгани натижасида Владимир А.нинг бундан жаҳли чиқиб, ёнида бўлган ошхона пичоғи билан икки маротаба унинг кўкрак қисмига жароҳат етказган. Натижада, Дарья К. тан жароҳатлари билан хонадондан чиқиб кетган ва юқорида кўрсатилган жойда ҳушини йўқотиб, сўнгра вафот этган.

Яшнободда топилган аёл кишининг мурдаси билан боғлиқ жиноят иши бўйича нималар маълум?

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Яшнобод тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Владимир А.га нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «д» банди (жабрланувчининг ўлишига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Яшнободда топилган аёл кишининг мурдаси билан боғлиқ жиноят иши бўйича нималар маълум?

Жиноят иши доирасида ҳодиса содир бўлган жойдан ошхона пичоғи ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Ҳозирда Владимир А. жиноят ишига айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниб, унга нисбатан «қамоққа олиш» тариқасидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Жиноят иши юзасидан дастлабки тергов давом этмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!