Японияда ёз кетма-кет иккинчи йил энг иссиқ мавсумга айланди

Японияда ёз кетма-кет иккинчи йил энг иссиқ мавсумга айланди

Япониядаги ёз кетма-кет иккинчи йил рекорд даражадаги энг иссиқ ёзга айланди. Бу ҳақда Миллий метеорология бошқармаси хабар берди.

Июн-август ойларида мамлакатда ҳаво ҳарорати ўртача тарихий кўрсаткичдан 1,76 даражага кўтарилди. Ўтган йилгидек, маълумотлар об-ҳаво мониторинги бошланган 1898 йилдаги аввалги қийматлардан юқори эди.

Жорий ёз учун энг юқори кўрсаткич плюс 41 даража эди. Бундай кўрсаткичлар Япониянинг бир қанча префектураларида қайд этилган. Шу билан бирга, мамлакат шимолида иқлим нормасидан айниқса кучли оғишлар кузатилди. Сентябрь ойида ҳаво ҳарорати доимий равишда +30 даражадан юқори бўлиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Япония префектураси ва Осака шаҳрида 240 мингдан ортиқ уй иссиқлик туфайли электр таъминотисиз қолган эди. Ўчириш туфайли светофорлар ишламай қолди. Темир йўлларнинг айрим участкаларида поездлар ҳаракати тўхтатилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!