Японияда дунёдаги энг кекса вафот этди

Японияда дунёдаги энг кекса вафот этди

Япониянинг Хоккайдо оролида истиқомат қилувчи дунёдаги энг кекса одам деб тан олинган Масадзо Нонака 113 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Kyodo нашри маълум қилди.

Масадзо Нонака 1905 йилда туғилган. Сўнгги йилларда у Хоккайдо шимолидаги Мэакан тоғининг этагида неваралари билан яшаган. Унинг авлодлари бу ҳудудда жойлашган Нонака онсэн номли иссиқ сув булоғлари яқинида жойлашган кичик меҳмонхонани бошқариб келишмоқда.

Айтиш керакки, Масадзо Нонака Гиннес рекордлар китобида 30 ўринни эгаллагaн энг кекса кишилардан бир эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!