Янгийўл туманида 544,8 млн сўмлик светдан ноқонуний фойдаланган савдо дўкони ва автомойка аниқланди

Янгийўл туманида 544,8 млн сўмлик светдан ноқонуний фойдаланган савдо дўкони ва автомойка аниқланди

Янгийўл туманида 544,8 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган савдо дўкони ва автомобилларни ювиш шохобчаси аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгийўл туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда ЯТТ Ж.Д. туман электр таъминоти корхонаси собиқ муҳандиси О.Т. билан ўзаро тил бириктириб, “Навбаҳор” МФЙ ҳудудидаги савдо дўкони ва автомобилларни ювиш шохобчасида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига тижорат мақсадида ўзбошимчалик билан уланиб, давлат ва жамият манфаатларига 544,8 млн сўм зарар етказганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!