Янгийўл шаҳрида қум бўрони кузатилди

Янгийўл шаҳрида қум бўрони кузатилди

Хабар беришларича, шаҳар ҳудуди 2018 йил ноябридан бери қазиб ташланган эди, кўчалар бўйлаб катта-катта тупроқ уюмлари тўпланиб қолган эди. Қаттиқ шамол вақтида тупроқ ҳавога кўтарилган.

«Янгийўлда қурувчилар ўтган кузда бутун шаҳарни қазиб ташлаб, сўнг ишни чала қолдириб кетгани сабаби бизга қоронғи. Аммо ҳозир бутун шаҳар қалин тупроқли бўрон остида қолган», — дейди (https://www.facebook.com/groups/yangiyul.pb/) Фейсбукдаги «Янгийўл» гуруҳида хабар қолдирган фойдаланувчи, дейди "daryo-live" телеграмм канали.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!