Янги Зеландиялик дарбадар терактдан сўнг исломни қабул қилди

Янги Зеландиялик дарбадар терактдан сўнг исломни қабул қилди

25 ёшли Шей Кенн сўнгги 10 ойни кўчада, бир савдо дўконининг ёнида тиланчилик билан ўтказаётган эди. У ёшлигидан гиёҳванд моддаларни қабул қилишни бошлаган. Шу сабаб, унинг ҳаёти машаққат ва қийинчиликларга тўла эди. Жорий йилнинг 15 март куни Крайстчерчадаги масжидда террорчилик содир этилган вақтда у синглисиникида эди. Ўша куни унинг ўғли ва онаси масжид яқинидаги уйларида бўлишган. Шей уларни ҳолидан хабар олиш учун уйига боради. Маълум вақт ўтиб оиласи билан ҳалок бўлганларга ҳамдардлик билдириш учун воқеа жойига келади. Икки кун ўтиб эса кўчада Биз ботинда ҳаммамиз бир хилмиз сўзлари ёзилган плакатни кўтариб турди. У шу ҳолида бир неча кун кўчани айланиб юрди. Кунларнинг бирида Ҳой, биродар деган овозни эшитади. Уч мусулмон унга чой ва қаҳва таклиф қилишди. Улар Шейни Ҳегли боғидаги терактдан жабр кўрганларга ёрдам бериш марказига олиб бордилар. У ерда унинг нима иш билан шуғулланганини айтдилар ва таомлантирдилар. Эртаси куни Ан-Нур масжидида отиб ўлдирилган Сайд Милнинг жанозасига таклиф қилдилар. Шейнинг айтишича, ўша куни унинг қалбида ислом динига нисбатан илиқлик ва исломни қабул қилиш истаги пайдо бўлди.

Қалбим қандай ўртангани ўзимга аён, дейди Шей. Мен Аллоҳнинг: Бунинг бир қисми бўл! деганини ҳис қилдим.

Шундан сўнг, у шаҳодат калимасини келтириб мусулмон бўлди ва исмни Мусога ўзгартирди.

Шу лаҳзадан бошлаб менинг ҳаётим ўзгарди, деб сўзида давом этади Шей. Мен қарийб 25 йил гиёҳванд бўлдим. Бироқ ўша воқеадан сўнг менда уни қабул қилиш истаги буткул йўқолди.

Энди Мусо аксар вақтини кўчада эмас, балки Ан-Нур масжидида ўтказмоқда. Ҳозирда у бошпанасизлар учун мўлжалланган марказда яшаяпти.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!