Яна бир юлдузли жуфтлик фарзандли бўлди (+фото)
Кеча, 3 сентюбрь куни актриса Асал Шодиева ўғил фарздандли бўлди. Бу ҳақда унинг қайнонаси, хонанда Шоҳруххоннинг онаси Зебо Наврўзова ўзининг "Инстаграм" саҳифаси орқали маълум қилди.
"Аллоҳга шукур. Кўпайдик. Берган неъматингга шукур", деб ёзган Зебо Наврўзова.
Айни пайтда юлдузли оилани ўзбек санъаткорлари, хонандалар ва уларнинг мухлислари ижтимоий тармоқлар орқали табриклашмоқда.
Биз ҳам санъаткорларни бахтли кунлари билан табриклаймиз!
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).