Шахмат олимпиадаси 2-турида ҳамюртларимиз ғалабага эришди

Шахмат олимпиадаси 2-турида ҳамюртларимиз ғалабага эришди

12 сентябрь куни Будапештда ўтаётган 45-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасининг 2-тур баҳсида Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Миср вакиллари билан куч синашди.

2-турда эркаклар терма жамоамиз Миср жамоасини 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Шахматчиларимиздан Нодирбек Абдусатторов Нодирбек Ёқуббоев Жавоҳир Синдоров рақиблари билан дуранг ўйнаган бўлса, Шамсиддин Воҳидовнинг ғалабаси ҳамюртларимизга муваффақиятни тортиқ этди.

Ўзбекистонлик шахматчи қизлар Ангола терма жамоасини 2:0 ҳисобида енгди. Вакилларимиздан Афруза Ҳамдамова ва Нилуфар Ёқубова муроса йўлини танлади. Умида Омонова ҳамда Маржона Маликова ғалабага эришди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!