Якуний натижа: Лукашенкога қанча одам овоз берди?

Якуний натижа: Лукашенкога қанча одам овоз берди?

Беларусь МСК мамлакатдаги президент сайловларининг якуний натижаларини эълон қилди, деб хабар беради Tut.by.

Марказий сайлов комиссиясининг расмий маълумотларига кўра, сайловчиларнинг 80,1 фоизи амалдаги президент Александр Лукашенкога овоз берди.

Номзод Светлана Тихановская учун - 10,1%.

Бошқа номзодлар учун овозлар қуйидагича тақсимланди: Андрей Дмитриев учун - 1,21%, Анна Канопатская учун - 1,67%, Сергей Черечений учун - 1,14%. Ҳаммасига қарши - 4,59%.

Сайловларда жами 5,818,956 киши иштирок этди.

Эслатиб ўтамиз, 9 августь куни Беларусда президент сайловлари бўлиб ўтди. Мамлакатда сайлов участкалари ёпилгандан кейин кўплаб норозилик намойишлари бошланди.

Номзод Тихановская 11 август куни Беларусни тарк этди. Унинг сўзларига кўра, у бундай қарорни ўзи қабул қилган. Айни пайтда, сиёсатчи тарафдорлари унинг босим остида бўлганини тахмин қилишмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!