Якка тартибдаги тадбиркор шаклидаги “Томорқа хизматлари”га 1 тадан мини-тракторларни етти йилда тўлаш шарти билан лизинг асосида етказиб бериш йўлга қўйилмоқда

Якка тартибдаги тадбиркор шаклидаги “Томорқа хизматлари”га 1 тадан мини-тракторларни етти йилда тўлаш шарти билан лизинг асосида етказиб бериш йўлга қўйилмоқда

Якка тартибдаги тадбиркор шаклидаги “Томорқа хизматлари”га 1 тадан мини-тракторларни етти йилда тўлаш шарти билан лизинг асосида етказиб бериш йўлга қўйилмоқда.

Бу ҳақда АОКАда "Ўзагролизинг” АЖ раҳбарияти иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълумот берилди.

🟡Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва “Ўзагролизинг” АЖ ўртасида уч томонлама қайта кредитлаш битими имзоланди ва 30 млн. долларлик Жаҳон банки кредит линияси очилди.

🟡Ушбу кредит линияси ҳисобидан дастлабки 52 дона юқори унумли техникаларни молиялаштиришга рухсат берилиб, 46,7 млрд.сўмлик маблағлар техника ишлаб чиқарувчиларга тўлаб берилди.

🟡Ҳозирги кунда республикада ишлаб чиқарилган ва зарур сертификатга эга бўлган ҳар қандай қишлоқ хўжалиги техникасини 10 йилгача муддатга, лизинг маржаси 19 фоиздан ошмаган ҳолда лизинг асосида етказиб бериш имконияти бор.

🟡Қишлоқ хўжалиги техникасини лизингга олиш бўйича мурожаатлар 3 кун ичида кўриб чиқилиб, техникалар қисқа муддатларда етказиб берилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!