Хоразмдаги бозорда ёнғин содир бўлди

Хоразмдаги бозорда ёнғин содир бўлди

Хоразм вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Ҳазорасп туманидаги бозорда содир бўлган ёнғин юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, 18 июнь куни соат 02:30 да Ҳазорасп тумани “Боғдор” МФЙ ҳудудида жойлашган “Ҳазорасп универсал савдо комплекси”АЖ ҳудудида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида ФВБга хабар тушган.

Хабарга асосан ёнғин-қутқарувчилар соат 02:35 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 04:04 да тўлиқ бартараф қилинган. Ёнғин-қутқарувчиларнинг саъй-ҳаракатлари натижасида ёнғин майдонини бошқа дўконларга ўтиб, кенгайиши ва савдо комплекси ҳудудининг 4,2 минг квадрат метр майдони сақлаб қолинган.

Ёнғин натижасида 300 квадрат метр майдонда аралаш турдаги моллар савдо дўконлари ёниб зарарланган. Ёнғиннинг юзага келиш сабаби ҳамда моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ. Воқеа жойига вилоят ФВБ, ИИБ бошлиқлари ҳамда туман ҳокими чиққан, — дейилади хабарда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!