Прогрессив ислоҳотлар маркази Евросиё Жамғармаси билан ҳамкорликда 2024 йилнинг 27 сентябрь куни Ўзбекистонда ижтимоий тадбиркорликни ривожлантиришга оид ўтказилган тадқиқот натижаларини давлат идоралари ва фуқаролик жамияти институтларига тақдим этиш мақсадида давра суҳбати ташкил этди.
Давра суҳбатида бир қанча давлат идоралари, фуқаролик жамияти институтлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг вакиллари қатнашди. Жумладан, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Оила ва зотин-қизлар қўмитаси мутахассиси, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни мухофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги мутахассислари, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги мутахассислиари, Ўзбекистон Ногиронлари Ассоциацияси, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари милли ассоциацияси, «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати, «Аёл ва шодлик» Аёллар ва ёшларни ижтимоий ҳимоя қилиш маркази (Сурхондарё вилояти), «Дугоналар» Ногирон аёллар жамияти (Тошкент вилояти) ва бошқа бир қанча ташкилотлар вакиллари қатнашди.
Тадқиқот 2024 йилнинг июнь-август ойларида ташкил этилган бўлиб, тадқиқотнинг мақсади ижтимоий тадбиркорликни ривожланиш истиқболларини баҳолашдан иборат эди. Тадқиқот бир қанча вазифаларни қамраб олган бўлиб, булардан ижтимоий тадбиркорликнинг ўсиши учун энг қулай шароитларни яратиш учун ислоҳот талаб қилинадиган соҳаларни аниқлаш, ижтимоий тадбиркорлик жамиятнинг ижтимоий ва иқтисодий муаммоларини ҳал этишга ҳамда Ўзбекистонда камбағалликни қисқартиришга ҳисса қўшишга қанчалик мос келишини аниқлаш шулар жумласидандир. Тадқиқотда давлат идоралари мутахассислари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари раҳбарлари, шунингдек нодавлат нотижорат ташкилотлар қошида ташкил этилган, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож вакилларини иш билан таъминлаган хусусий корхоналар раҳбарлари қатнашди.
«Прогрессив ислоҳотлар маркази томонидан ижтимоий тадбиркорликни Ўзбекистонда ривожлантириш омилларини ўрганиш ва уларга қулай шарт шароитлар яратиш учун таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш мақсадида тадқиқот ўтказилди. Таклиф ва тавсияларнинг муаммоларни ечишга қатъий йўналтириш мақсадида тегишли вазирлик ва идоралар ҳамда ташкилотлар билан давра суҳбати ўтказилди. Давра суҳбатида ижтимоий тадбиркорликни Ўзбекистонда янада ривожлантириш учун ташкилотларнинг таклиф ва тавсиялари тингланди ва бу таклиф ва тавсияларга асосланиб тадқиқотимиз якуний хулосаларини тегишли ташкилотларга тақдим этилади», — дейди марказ эксперти Раҳматилла Убаев.
Ушбу мақсадларга эришиш учун тадқиқот гуруҳи кенг қамровли таҳлил ўтказди, бунда турли мамлакатлардаги ижтимоий тадбиркорликнинг ҳуқуқий асосларини қиёсий таҳлил қилиш, Ўзбекистон ва қўшни минтақаларда ижтимоий тадбиркорлик бўйича мавжуд тадқиқотларни ўрганиш, шунингдек, давлат идоралари, фуқаролик жамияти ташкилотлари ва фаолияти ижтимоий тадбиркорлликка мос келадиган хусусий корхона раҳбарлари билан ўтказилган фокус-гуруҳ муҳокамалари ва чуқурлаштирилган суҳбатлар орқали дастлабки маълумотларни тўплаш ва таҳлил қилиш амалга оширилди. Ушбу тадқиқот усулларидан фойдаланган ҳолда ижтимоий тадбиркорликни ташкил қилиш учун жорий шарт-шароитлар ва муҳит батафсил кўриб чиқилди ва Ўзбекистонда ижтимоий тадбиркорлар учун қулайроқ шароит яратишга қаратилган тавсиялар ишлаб чиқилди.
Мазкур давра суҳбатида, тадқиқот натижалари, ижтимоий тадбиркорликни ривожланиши учун имкониятлар ва тўсиқлар ҳамда ижтимоий тадбиркорлик соҳасидаги кейинги қадамлар муҳокама қилинди.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода 8 нафар қиз келин либосида “Эр керак” деб ёзилган плакатлар билан марказий кўчаларни айланиб юргани акс эттирилган.
Исроилнинг 13 июн куни амалга оширган ҳаво ҳужумлари натижасида Натанзда жойлашган асосий ядровий заводидаги уранни бойитиш центрифугалари бутунлай йўқ қилинган бўлиши мумкин. АЭХА бу ҳодисани радиацион ва кимёвий ифлосланиш келтириб чиқарган жиддий авария сифатида баҳоламоқда.
АҚШ мудофаа вазири Пит Хегсет Яқин Шарқдаги марказий ҳарбий округ ҳудудига қўшимча ҳарбий кучлар ва воситалар юборилишини маълум қилди. Бу қарор Америка қўшинларини ҳимоя қилиш мақсадида қабул қилинган.
Миср давлатига қарашли MENA ахборот агентлиги хабар беришича, бу қўшма баёнот 16 июнь куни, Миср ташқи ишлар вазири Бадр Абделатти ташаббуси билан, Яқин Шарқ, Шимолий Африка ва Жанубий Осиёдаги ҳамкасблари билан кенгашлардан сўнг эълон қилинган.
86 ёшли Олий раҳбар Оятулло Али Ҳоманаий борган сари яккаланаётгани кўзга ташланмоқда. Унинг асосий ҳарбий ва хавфсизлик маслаҳатчилари Исроилнинг ҳаво ҳужумлари натижасида ҳалок бўлган, бу эса унинг яқин маслаҳатчилар доирасида катта бўшлиқ қолдириб, стратегик хато қилиш эҳтимолини оширмоқда.
Жиноятдан сўнг Зуев шериги билан бирга ўлдирилган одамнинг жасадини ўзига тегишли чорвачилик фермасида ҳайвонлар учун мўлжалланган кремация печида ёқиб юборган.
Исроил тарихидаги энг кўп хизмат қилган бош вазирнинг сиёсий фаолияти унинг шахсий миссияси — Исломий Республика Эрондан келаётган таҳдидлар ҳақида дунёга огоҳлик бериш билан белгиланган.
Шу билан бирга, Эрон расмийлари агар Тел-Авив агрессиясини тўхтатмаса, Теҳрон ҳарбий бўлмаган объектларни ҳам бомбардимон қилишни бошлаши мумкинлигини айтган
Бир вақтлар бутун дунёда имкониятлар юрти сифатида таниқли бўлган Америка Қўшма Штатлари энди айрим хорижликлар учун хавфли ва исталмаган жой сифатида кўрилмоқда.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг Эрондаги ҳокимият ўзгариши ва Исроилнинг ҳужумлари ўртасидаги боғлиқлик ҳақидаги баёнотига муносабат билдирди.
Бу ҳужум Украина чегарасидан қарийб 1000 км узоқда амалга оширилган. Украина Бош штабига кўра, ушбу заводда Эронда ишлаб чиқилган «Шаҳид» дронлари йиғилади, синаб кўрилади ва Украина ҳудудига, айниқса, энергетика ва фуқаролик инфратузилмасига қарши қўлланилади.
Ҳиндистонлик саноатчи ва Sona Comstar компаниясининг раиси Сунжай Капурнинг вафоти асалари чақиши натижасида юзага келган юрак хуружидан келиб чиққан бўлиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди.
Франция президенти Эмманюуэль Макрон АҚШ президенти Дональд Трамп таклиф қилган Россиянинг Исроил ва Эрон ўртасида воситачилик қилиши ғоясига қарши чиқди.