Сербия президенти Александр Вучичнинг фикрича, Украинадаги уруш яна 10 йил давом этади ва Корея сценарийси - мавжуд фронт чизиғи бўйлаб тинч йўл орқали ҳал этиш билан якунланади. Бу ҳақда у TV Informer нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.
«Охир оқибат тинчлик бўлади, буни ёзиб қўйинг, мен буни Корея сценарийсида эришилган чизиқларга асосланиб, биринчи марта очиқ айтяпман», деди Вучич.
Унгача, Сербия президентининг сўзларига кўра, Украина ҳам, Россия ҳам «ҳар бир қишлоқ, ҳар бир шаҳар учун курашади».
Июнь ойида Сербия президенти Украинадаги уруш туфайли дунё «ҳақиқий фалокат»га яқинлашаётганини ва у 3-4 ой ичида бошланиши мумкинлигини айтди. У Учинчи жаҳон уруши ҳақида эмас, балки «жиддий қарама-қаршилик» ҳақида гапираётганини таъкидлади.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Россияда шундай ҳудудлар борки, у ерда участка полиция инспекторлари лавозимларининг 90 фоизигача бўш, ва битта ходим тўққизта ходим ўрнига ишлашга мажбур бўлмоқда.
21 ноябрь куни Халқаро жиноят суди Ғазо секторида инсониятга қарши ва уруш жиноятлар содир этгани учун Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ва собиқ мудофаа вазири Йоав Галантни ҳибсга олишга ордер берди.
Россия ТИВ раҳбари ўринбосарининг фикрича, иттифоқ мамлакатлари совуқ уруш даврида қўлланилган мудофаа режаларига кўп жиҳатдан ўхшаш мудофаа режаларини қабул қилган.
Россия президенти Владимир Путиннинг Орешник ва Ғарб ҳаво мудофааси ўртасидаги «технологик дуэль» таклифи янги рус ракетасининг заиф томонлари ҳақидаги саволга жавоб бўлди.
The Washington Post газетасининг ёзишича, Кремль Украина масаласида муросага келишга тайёр эмас ва музокараларни фақат куч позициясидан олиб боришга интилмоқда.
Россия президенти Владимир Путин Россия махсус хизматлари Украинага Россияда «террорчилик ҳужумлари» қилиш имконини берган «энг оғир хатолар»га йўл қўйганини айтди.
Президент Владимир Путиннинг таъкидлашича, Россия кучлари Украинадаги асосий мақсадлари сари олға интилмоқда ва ҳар куни муҳим ҳудудларни қўлга киритмоқда.
“Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси ходимлари таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳва маҳсулотларининг республикамиз ҳудудига олиб кирилиши ва ички ҳудуддаги яширин айланмасига чек қўйишди.