Махачқалъада АЁҚШ портлади

Махачқалъада АЁҚШ портлади

Plus ёқилғи қуйиш шохобчаси портлаши оқибатида камида 7 киши ҳалок бўлди, улардан икки нафари ёш бола, 10 киши жароҳатланган. Вайроналар остида ҳам одамлар бор, деб хабар қилмоқда маҳаллий нашрлар.

Қайд этилишича, барча ярадорлар Махачқалъадаги тиббиёт муассасаларига етказилган, уларнинг аҳволи ўртача оғир деб баҳоланмоқда.

Воқеа жойига 10 дан ортиқ тез ёрдам бригадаси етиб келган.

Дастлабки маълумотларга кўра, портлаш бензин ташувчи машина билан ишлаш вақтида содир бўлган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!