Норвегия хавфсиз ҳудудлардан украиналикларга бошпана беришдан бош тортди

Норвегия хавфсиз ҳудудлардан украиналикларга бошпана беришдан бош тортди

28 сентябрдан бошлаб Норвегия мамлакатнинг хавфсиз деб тан олинган ва ҳарбий можаролардан азият чекмаган минтақаларидан келган Украина фуқароларига қочқин мақомини беришдан бош тортади . Бу ҳақда Норвегия хорижликлар бўйича бошқармаси расмий сайтидаги эълонда маълум қилинди .

«2024 йил 28 сентябрдан Норвегия ҳукумати хавфсиз деб ҳисоблаган Украина минтақаларида яшовчи шахслар Норвегияда жамоавий ҳимоядан фойдалана олмайди», — дейилади ҳужжатда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!