Хоразмда ўқитувчиларга "Фарҳод ва Ширин"нинг концертига чипталар мажбурий сотилгани ростми?

Хоразмда ўқитувчиларга "Фарҳод ва Ширин"нинг концертига чипталар мажбурий сотилгани ростми?

8 май куни Facebook ва Rais Buva телеграм каналида эстрада хонандалари Фарҳод ва Шириннинг концертига чипталар ўқитувчиларга мажбурий сотилаётгани айтилган эди.

Вазиятни ўрганган Хоразм вилоят ХТБнинг Minbar га маълум қилишича, концерт ташкилотчилари чипталарни сотиш бўйича ХТБга мурожаат қилмаган. Мактаб ўқитувчиларига ҳам ҳеч қандай чипталар мажбуран сотилмаган. Бу ҳақда Minbar.uz хабар берди.

Вилоят ХТБнинг қайд этишича, улар ҳатто концерт бўлиб ўтишидан ҳам бехабар бўлишган.

Фарҳод ва Шириннинг концерти 9 май куни Урганч шаҳридаги Авесто мажмуасида бўлиб ўтиши режалаштирилганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!