Хоразмда “героин”ни пуллаётган шахс қўлга олинди

Хоразмда “героин”ни пуллаётган шахс қўлга олинди

2021 йил 18 ноябрь куни соат 15:00 ларда вилоят ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида «Иттифоқ» маҳалласида яшовчи, 51 ёшли У.О. шартли харидорга ўзининг «Нексия-2» русумли автомашинасида қоғоз бўлагига ўралган, вазни 0,03 грамм «героин» гиёҳвандлик воситасини 100.000 сўм эвазига сотган вақтида ушланган.

Бундан ташқари, тезкор тадбир давомида У.О., нинг эгнидаги кийимлари ҳолислар иштирокида кўздан кечирилганда, ўнг томон пайпоғидан "героин" гиёҳвандлик воситасига ўхшаш модда аниқланган.

Тадбир иштирокчилари томонидан процессуал тартибда расмийлаштириб олинган моддалар бўйича суд кимёвий экспертиза тайинланган, У.О., нинг ёнидан чиққан модда соф оғирлиги 0,04 грамм "герланоин" гиёҳвандлик воситаси бўлган.

Мазкур ҳолат бўйич Хоразмы вилояти Қўшкўпир тумани ИИБ ҳузуридага Тергов гуруҳи томонидан У.О. , га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноит кодексининг
273-моддаси 5-қисми (Гиёҳвандлик воситаларей, уларнинг аналогларей ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари олиб бормоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!