Хонанда Шер "дунёдаги энг ёлғиз фил"га ёрдамга келди

Хонанда Шер "дунёдаги энг ёлғиз фил"га ёрдамга келди

Исломобод ҳайвонот боғида сақланаётган 36 ёшли фил Кааван суд қарори билан Камбоджага кўчирилди.

Хабар қилинишича, номуносиб шароитда сақланган ва ёлғизликдан азият чекаётган ҳайвонни қутқариш ишларида Покистон Бош вазири Ирон Хон шахсан миннатдорчилик билдирган 74 ёшли қўшиқчи Шер фаол иштирок этган.

Қайд этилишича, Камбоджада Покистондаги ягона осиёлик фил бўлган ҳайвон ўз турларининг бошқа аъзолари билан алоқа қилиш имкониятига эга бўлади.

Маълумот ўрнида, Каваан 2012 йилда ҳамроҳи ўлганидан кейин ёлғизланиб қолган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!