Хитойлик нафақахўр, тузалганидан олти ой ўтгач, яна CОVID-19га чалинди

Хитойлик нафақахўр, тузалганидан олти ой ўтгач, яна CОVID-19га чалинди

Хитойнинг Хубэй провинциясидан бўлган нафақахўр аёл тузалгандан олти ой ўтгач, яна COVID-19га чалинди, деб хабар беради “Sinxua”.

Таъкидланишича, коронавирус биринчи марта 68 ёшли аёлда 8 февраль куни аниқланган. Бир неча ойлик даволанишдан сўнг у тузалган.

Аммо 9 август куни аёл саломатлиги ёмонлашгани сабабли яна касалхонага ётқизилган ва коронавирус тестидан ўтган, натижа эса мусбат бўлиб чиққан.

Қайд этилишича, аёл ҳозир изоляцияда даволанмоқда. У билан боғланган ҳар бир киши аллақачон коронавирус учун тестлардан ўтган - ва ҳеч кимда инфекция тасдиқланмаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!