ИШИД Доғистондаги терактлар учун жавобгарликни ўз зиммасига олди

ИШИД Доғистондаги терактлар учун жавобгарликни ўз зиммасига олди

«Исломий давлат» террорчилик ташкилоти Доғистондаги терактларга бевосита алоқадорлигини эълон қилди. ИШИДнинг «Ал-Наба» нашри июль ойидаги сонида «Улар биздан» деган сарлавҳа билан террорчилар суратлари туширилган коллаж чоп этилган.

Коллажда яқинда турли мамлакатларда, жумладан, Швейцария ва Сербияда терактлар содир этган террорчиларнинг фотосуратлари, шунингдек, доғистонлик террорчиларнинг портретлари тақдим этилган, деб ёзади Замонавий Афғонистонни ўрганиш маркази эксперти Андрей Серенко.

Илгари ИШИД Россияда фақат битта - Крокус Сити Холлда теракт уюштирганини айтган эди.

Шу билан бирга, Россия расмийларининг таъкидлашича, терактлар ижрочилари ИШИД ва исломий экстремистлар бўлган тақдирда ҳам, ҳақиқий ташкилотчилар Украина ва Ғарб давлатларининг разведка хизматлари бўлган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!