Сурхондарёда юк машинасига беркитилган қарийб 8 кг гиёҳвандлик воситалари фош бўлди
![Сурхондарёда юк машинасига беркитилган қарийб 8 кг гиёҳвандлик воситалари фош бўлди Сурхондарёда юк машинасига беркитилган қарийб 8 кг гиёҳвандлик воситалари фош бўлди](/photos/news/I2u2XaRlEtLxvFo.jpeg)
Вилоят божхона бошқармаси ва бошқа тегишли ташкилотлар ўзаро ҳамкорликда, Айритом" чегара божхона постига кириб келган автотранспорт воситасини кўздан кечиришган.
Натижада автотранспорт кабинасидаги хуфия жойга беркитилган 7 та сариқ рангли скоч билан ўралган ўрамларни топишган.
Ушбу ўрамлар очилиб, махсус электрон тарозида ўлчаб кўрилганда 3 та ўрамда жами оғирлиги 3 кг бўлган "опий" ва 4 та ўрамда оғирлиги 4 кг 950 гр бўлган "гашиш" гиёҳвандлик воситалари борлиги аниқланган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).