Хитойда ўқиётган турли давлат ҳарбийлари байрам муносабати билан Ўзбекистон ҳарбийларига видеотабрик йўллади

Хитойда ўқиётган турли давлат ҳарбийлари байрам муносабати билан Ўзбекистон ҳарбийларига видеотабрик йўллади

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Хитой Халқ Республикасида малака ошираётган ўзбекистонлик ҳарбийлар хорижлик курсдошларига байрам тадбири ўтказиб берди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабар қилмоқда.

Хусусан, Жиангсу вилояти Куншан шаҳрида жойлашган Кадрларни қайта тайёрлаш унверситетида ўзбекистонлик ва хорижлик ҳарбий хизматчилар иштирокида “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида амалга оширилаётган ислоҳотлар” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари томонидан мамлакатимиз мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш мақсадида кейинги уч йилда амалга оширилган ислоҳотлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

– Мен юртингиз тарихи ва ундаги оламга машҳур қадимий шаҳарлари ҳақида кўп эшитганман. Бугунги тадбирдан кейин, албатта, Ўзбекистонга боришга ва ундаги қадимий шаҳарларни зиёрат қилишга қарор қилдим, – дейди университет профессори полковник Чу Пан

Тадбир якунида непаллик майор Дев Чанг, Туркия вакили капитан Меҳмед Саломи, Вануату мамлакатидан келган катта лейтенант Патрит Ваню, суданлик капитан Муҳаммад Элтижон, Фижий вакили катта лейтенант Франcуэс Валентине ҳамда эквадорлик капитан Лулан Ливидо Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Ўзбекистон ҳарбийларига ўзига ҳос усулда видеотабрик йўллашди.

 

 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!